French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техасда фавқулодда ҳолат
09:07 / 2025-07-07

АҚШ Президенти Дональд Трамп кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёси тошишидан энг кўп жабр кўрган Техаснинг Керр округида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Америка раҳбари таъкидлаганидек, бу қарор “фавқулодда вазиятлар хизматига зудлик билан зарур ресурс ажратиш” имконини беради.

Охирги маълумотга кўра, штат марказини қамраб олган тошқин оқибатида камида 59 киши ҳалок бўлган. Губернатор Грег Эбботт аввалроқ 850 дан зиёд одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эди.

Қайд этилишича, федерал ҳокимият табиий офат оқибатини бартараф этишда давлат хизмати ходимларига ёрдам бермоқда. Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Техасга етиб келган.

М.Пирматова, ЎзА