Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техас тарихдаги иккинчи йирик ёнғинни бошдан кечирмоқда
12:49 / 2024-03-01

АҚШ Техас штатида авж олган ўрмон ёнғини 200 минг гектардан кўп майдонни қамраб олди. Бу штат тарихидаги иккинчи йирик ёнғин, деб ёзган CNN телеканали.

Техаснинг 60 округида табиий офат ҳолати эълон қилинди. Оклахомага ҳам кўчган олов ҳали бартараф этилмади.

Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Эҳтимолий хавф туфайли Пантех ядро қуроли йиғиш заводи фаолияти тўхтатилди. Компания ходимлари эвакуация қилинган. Яқин аҳоли манзилларидан ҳам одамлар кўчириляпти.

Кучли шамол, қуруқ ва иссиқ ҳаво шароитида “тилсиз ёв” жуда тез ҳаракат қилмоқда.

Aмерика оммавий ахборот воситалари ёзишича, ҳозирги ёнғин кўлами аллақачон ўтган йилги табиий офатга нисбатан кенгайиб кетган.