Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техас губернатори президент Байдендан мигрантлар тўлқини туфайли фавқулодда вазият эълон қилишни сўрамоқда
10:59 / 2021-09-21

Техас штати губернатори Грег Эббот мингрантлар тўлқини туфайли фавқулодда вазият режимини эълон қилишни сўраб АҚШ президенти Жо Байденга мактуб йўллади.

Мурожаат қилишга Дель Рио шаҳарчасида АҚШдан бошпана сўраётган 16 минг мигрант тўпланишиб қолгани сабаб бўлди. Айни пайтда улар  чегара хизматида рўйхатдан ўтишни кутиб, автомобил кўприги остида ноқулай аҳволда яшамоқда.

Эбботнинг айтишича, Мексикадан Рио-Гранде дарёси орқали АҚШ ҳудудига киришга мувваффақ бўлган мигрантлар озиқ-овқат, сув ва дори-дармонга муҳтож. Техас штати ҳокимияти уларни ушбу зарур буюмлар ва озиқ-овқат билан таъминлашга имкони етмайди. Унинг берган маълумотига кўра, кўприк остини вақтинчалик қўналға қилиб олган одамлар сони 16 минг кишигача кўпайган. Бу ерда атиги  64 нафар чегара хизмати ходимлари ишламоқда.

 Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бошпана қидириб келганларнинг аксарияти Гаити фуқароларидир. Июль ойида президент Жовенел Моиза ўлдирилгандан кейин ҳамда мамлакатда кучли зилзила рўй бергандан сўнг АҚШ ушбу орол давлати фуқаролари учун “вақтинчалик ҳимояга олинганлик  мақомини” жорий этди. Бу уларни бир ярим йил давомида уйига қайтариб юборилишидан ҳимоя қилади.