Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовларида абитуриентлар паст балл олишининг асосий сабаби нима?
12:16 / 2023-08-24

Тест натижаларига кўра, 193 минг 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган. Аммо тестга кирган абитуриентларнинг салкам ярми 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Хўш, абитуриентларнинг тест синовларидаги паст кўрсаткичлари сабаби нимада?

Мазкур савол юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М.Каримов қуйидагиларни маълум қилди:  

– ОТМлар учун тайёрланадиган тест мезонлари ҳар йили соддалаштирилса соддалаштириладики, такомиллаштирилмайди, – дейди М.Каримов. – Умуман, динамикани  олиб қарайдиган бўлсак, йилдан-йилга ўтиш баллари ва  кўрсаткичлар пасайиб бормоқда.  Бу паст кўрсаткичларнинг асосий сабаби учун мактабларни айбламоқчи эмасман. Жуда кўп ҳолат абитуриентнинг ўзига боғлиқ. Ўрганиш жараёнларида шунга гувоҳ бўлдикки, аксарият абитуриентлар тест синовлари бошланганига ярим соат бўлмасдан туриб чиқишни бошлайди.  

Жорий йил битирувчиларда 56,7 балл олган абитуриентлар 30 фоиздан зиёдроқни ташкил этмоқда. 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентларнинг 70,5 фоизи аввалги йилларда ўқишни тугатганлар деган тахмин ҳам мавжуд. Олдинги йилларда тест жараёнини озгина фильтрлаш  мақсадида синовларни такомиллаштириш, талабларни ошириш ҳолатлари ҳам бўлган. Аммо сўнгги йилларда барча саволлар соддалаштирилган тартибда тузилмоқда. Абитуриентлар паст балл олишининг асосий сабаблари мутахассислар иштирокида ўрганилиши, чуқур таҳлил қилиниши лозим.    

 

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.  

ЎзА