Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Келажак” маркази биносида “Келажак” марказлари ҳузуридаги умумий ўрта таълим мактабларида мактаб маслаҳатчиси лавозимига номзодлар учун тест синовлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруқларига мувофиқ амалга оширилди.
Тест синовлари очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилди. Жараён давомида иштирокчиларнинг хавфсизлиги ва синовнинг қонунийлиги тўлиқ таъминланди. Шу билан бирга, тест натижалари бўйича ҳеч қандай шикоят ёки эътирозлар келиб тушмади, бу эса тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганидан далолат беради.


Маълум қилинишича, tanlov.uzedu.uz платформаси орқали ҳужжат топширган ва белгиланган малака талабларига мос келган 374 нафар номзод тест синовларига таклиф этилди. Шулардан 298 нафари, яъни 79,7 фоизи, синовларда фаол иштирок қилди. Тест синовларида иштирок этмаган 76 нафар номзод сабабсиз равишда келмаган бўлса, ҳужжат топшириш жараёнида адашиб бошқа ҳудудни танлаган 7 нафар номзоднинг аризалари ҳам белгиланган тартибда кўриб чиқилди.


Ғулом Примов, ЎзА мухбири