Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовлари давом этмоқда
15:16 / 2023-08-01

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давом этмоқда.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахассисларининг таъкидлашича, тест синовларида 51 минг 314 нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Тест синовлари Нукус олимпия ва паралимпия коллежининг иккита, Қорақалпоқ давлат университетининг иккита биносида, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида бўлиб ўтмоқда.  

Тест синовлари ўтказиладиган барча бинолар тест синовини ўтказиш талабларига мос келади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан бирга барча бино ва секторлар Низом талаблари асосида тайёрланди.  

[gallery-12985]

Тест синовлари ўтказиладиган жойларга видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари учун шароитлар яратилди. Тест синовлари 1-сменада соат 08:00 дан 11:00 га қадар, 2-сменада соат 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА