Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТЕСТ-2020: Тошкент вилояти ҳудудларидан пойтахтга қўшимча транспортлар қатнови йўлга қўйилади
21:08 / 2020-09-01

2 сентябрдан олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланади. Уларда Тошкент вилоятидан 118 минг 598 абитуриент қатнашиши кутилмоқда.


2 сентябрдан олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланади. Уларда Тошкент вилоятидан 118 минг 598 абитуриент қатнашиши кутилмоқда.

Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида вилоятнинг барча туман-шаҳарлари марказларидан Тошкент шаҳри йўналишига қўшимча транспорт воситалари қўйилади. Уларнинг узлуксиз ҳаракатланиши таъминланади.

photo_2020-09-01_22-06-38.jpg

Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институтида амалий имтиҳонлар бўлиб ўтиши белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жойлашган ҳудудга олиб борувчи Спортчилар кўчаси, Чирчиқ давлат педагогика институти жойлашган ҳудудга олиб борувчи Касаба уюшмалари ва Рудакий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Карантин талаблари бутунлай бекор қилинмагани сабабли кўпчиликнинг бир жойда тўпланиши хавфли эканини инобатга олган ҳолда, шунингдек, тест синовлари даврида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тест синовлари ўтадиган жойларда ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил этилмайди. Ота-оналар фарзандларини уйда кутиши, ёпилган кўчалар атрофида тўпланиб, тирбандликлар юзага келишига сабабчи бўлмасликлари керак.