Tesla компанияси акциялари яна қимматлашди
Forbes Real-Time рейтинги маълумотларига кўра, АҚШдаги электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси акциялари ўтган душанба куни 4,4 фоизга қимматлашган. Бу эса SpaceX ва Tesla компанияларининг асосий акциядори ҳисобланган, миллиардер Илон Маскнинг бойлигини бир кунда 6 миллиард долларга кўпайтирди.
Энди Маскнинг бойлиги 169,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. У дунё бойлари рейтинги бўйича Amazon асосчиси Жефф Безосдан (унинг бойлиги 188,6 миллиард доллар) кейин иккинчи ўринда бормоқда.
Forbes берган маълумотга кўра, Маск бойликларининг катта қисми Tesla акцияларига (21 фоизи унга тегишли) тўғри келади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Tesla электромобиллар ишлаб чиқариш ва етказиб беришни жорий йилнинг биринчи чорагида аввалги йилнинг шу даври билан солиштирганда қарийб икки баробарга оширган.