English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тешиктош” дам олиш масканида...
13:19 / 2021-05-17

Яхши дам, меҳнат ҳамдам, дейди доно халқимиз. Айниқса, табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш ҳар томонлама инсон саломатлигига фойда. Ургут туманида жойлашган “Тешиктош” дам олиш маскани ўзига хос табиати билан киши эътиборини тортади.

– Юртмизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур ҳудудда дам олиш масканини ташкил этдик, – дейди “Тешиктош” дам олиш маскани раҳбари Марат Бурхонов. – 55 гектар майдонда жойлашган масканимизда ҳозирча 7 та ўтов ташкил қилиб, дам олувчилар учун етарли шароит яратилган. Йил охиригача ўтовларимиз сони яна олтитага ошади. Масканимиз республика аҳамиятига эга катта йўл бўйида жойлашгани учун 20 ўринли намозхона ҳам қурдик. Масканимизни ҳақиқий дам олиш марказига айлантириш учун қатор лойиҳаларимиз бор. Айни пайтда ҳудудда 32 ўринли меҳмонхона қурилишини бошлаяпмиз. Бундан мақсад масканимизга нафақат, маҳаллий туристларни, балки хорижлик сайёҳларни ҳам жалб этиш ниятидамиз.  

[gallery-2424]

Тадбиркорнинг таъкидлашича, айни пайтгача масканда бажарилган ишлар учун ТИФ “Миллийбанк” Ургут туман филиалидан 100 миллион сўм кредит олган. Ҳозирда фаолиятини кенгайтириш, масканда сайёҳлар учун қулай шароитларни яратиш мақсадида қатор лойиҳалар устида ишлаётган тадбиркор келгуси режаларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширишини маълум қилди. У бугунги кунгача ҳудудга 2 минг туп писта ва бодом кўчатларини экиб парваришламоқда. Келгусида ҳудуддаги писта ва бомлар сонини 20 минг тупга етказишни режалаштирган М.Бурхонов масканда болалар учун мўлжалланган аттракционлар олиб келиб, махсус боғ ташкил этишни мақсад қилган.

Шунингдек, сайёҳлар учун ҳудудда отда сайр қилиш имконини яратишни, эчки ва туя сутини ташкил қилишни режалаштирмоқда.

 

Алишер ИСРОИЛОВ олган суратлар, ЎзА