Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди
15:13 / 2022-03-03

Тошкентда бўлиб ўтаётган “БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи сессияси иш бошлади.

Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусини амалий амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Конференциянинг иккинчи сессиясида терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон экспертлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, таҳлил марказлари вакиллари ва мустақил тадқиқотчилар сўзга чиқди.

[gallery-5974]

Терроризмни моддий қўллаб-қувватлашнинг умумий хавф-хатарлари, тенденциялари ва усулларини аниқлашга қаратилган типологик лойиҳалар доирасидаги тадқиқот фаолияти мувофиқлаштирилган ҳаракатларда муҳим роль ўйнаши қайд этилди. Чақирув ва таҳдидларга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлигини ҳисобга олиб, иштирокчилар БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегияси мақсадларига эришиш учун келгусида самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, терроризмга қарши курашиш жараёнига оид аниқ масалалар кўриб чиқилди ва терроризмга қарши курашнинг мафкуравий, ташкилий, ҳуқуқий, психологик ва техник жиҳатлари ва Марказий Осиё давлатларида БМТ ГАТСни амалга оширишдан келиб чиқадиган масалалар муҳокама этилди.

Гўзал Сатторова, Носиржон Ҳайдаров(сурат), ЎзА