Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тьерри Бретон: “Шенген ҳудуди ёзгача ёпиқ бўлиши эҳтимоли юқори”
19:55 / 2020-04-21

Шенген ҳудуди ёзгача ёпиқ бўладими, деган саволга жавоб бераркан, ички бозор комиссари Тьерри Бретон шундай деди: “Кўрамиз.


Европа комиссари ўзининг навбатдаги баёнотида фуқароларнинг бугунги мураккаб вазиятда Шенген ҳудуди доирасида ҳаракатланиши тартиби масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шенген ҳудуди ёзгача ёпиқ бўладими, деган саволга жавоб бераркан, ички бозор комиссари Тьерри Бретон шундай деди: “Кўрамиз. Ўйлашимча, шундай ҳолатни кутиш жоиз. Эсингиздан чиқмасин, биз бир қитъада яшаймиз. Географиямиз ва қоидаларимизни ҳурмат қилиш керак. Барча мамлакатлар ўз-ўзини яккалаш режимидан бир вақтда воз кечади, деб айта олмаймиз”.

Бунинг устига Бретон пандемия ниҳоясига етгандан кейин ҳам “айрим қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлиги, мазкур қоидаларга бир неча ой давомида амал қилиш талаб этилиши”ни ҳам таъкидлаган.