Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизлик ёш китобхон оилалар баҳслашди
12:27 / 2024-07-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термизда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ошириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Ёш китобхон оила” танловининг Термиз шаҳар босқичи бўлиб ўтди.  

Танловда мамлакатимизда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши ва тилидан қатъий назар 30 ёшгача бўлган барча ёш оилалар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Иштирокчилар талабидан келиб чиқиб, танлов жараёнида қорақалпоқ ва рус тилларидан фойдаланишга рухсат берилди.  

Термиз шаҳридаги Адиб Собир Термизий кутубхонасида ўтказилган танловда Термиз шаҳридан жам бўлган китобхон оилалар ва ижодкор ёшлар ўз салоҳиятини намойиш этди.  

Якуний натижаларга кўра, Боғишамол маҳалласидан Хидировлар оиласи биринчиликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди. Ушбу маҳалланинг яна бир вакили - Ботировлар ва Тинчлик маҳалласидан Алламуродовлар оиласи иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди.

[gallery-18266]

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА