Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизлик она 12 миллион сўм алимент тўлади
05:30 / 2022-03-19

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2021 йил май ойидаги суд буйруғига асосан Ш. Мисировадан вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи, яъни боланинг отасига алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор она яшаш манзилида йўқлиги ва унинг қаерда экани номаълум бўлгани учун унга нисбатан МИБ Термиз туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди. 

 

Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўьбаси томонидан олиб борилган қидирувлар натижасига кўра, қарздор она 2018 йилда Россия Федерациясида ишлаётгани учун тезкор маълумотлар асосида Ш.Мисированинг телефон рақами аниқланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилингани ва қидирув тадбирлари олиб борилаётгани ҳақида огоҳлантирилди. Қарздор она билан тегишли тушунтиришлар олиб борилгач, унинг яқин қариндошлари орқали 12 миллион сўм алимент қарздорлиги ундирувчининг номига очилган банк пластик картасига тўлаб берилди. 

Ш.Мисированинг барча алимент қарздорлиги қоплангани сабабли  унга нисбатан эьлон қилинган қидирув бекор қилиниб, ижро иши тамомланди.

Аслида бу ҳам онанинг ўз фарзандига бўлган меҳрининг бир намунасидир. Минг афсуски, жамиятда алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган оталар йўқ эмас.

                                      Улуғбек Хайдаров, МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси қидирув шўьбаси инспектори

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 

ЎзА мухбири