Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиздаги спорт мактаби велоспорт йўналишига ихтисослаштирилади
09:44 / 2025-04-08

Ўзбекистон велоспорт федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудий бўлинмалар фаолиятини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятига хизмат сафари уюштирди.

Мазкур ташриф Президентимиз раҳбарлигида 13 февраль куни ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.

Хизмат сафари чоғида Жарқўрғон тумани ва Термиз шаҳридаги спорт мактабларини велоспорт йўналишига ихтисослаштириш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси масъуллари билан ўтказилган учрашувда ушбу муассасаларни махсус велоспорт марказлари сифатида қайта ташкил этиш таклифлари илгари сурилди.

Шунингдек, ташриф давомида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан учрашув ўтказилди. Мулоқот чоғида вилоятда велоспортни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва истиқболдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор таклиф ва ғоялар илгари сурилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА