Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиздаги мактабда ёнғин юз берди
12:48 / 2021-05-17

Бугун, 17 май куни соат 10:00 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишича, ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 10:05да етиб бориб, соат 10:15 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жарохати олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА