ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ҳудудида барча замон талабларига жавоб берувчи дзюдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Енгил конструкцияли (сэндвич панелли) спорт мажмуасининг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев ҳамда миллий терма жамоамиз дзюдочилари иштирок этди.
[gallery-6779]
Тадбирда қисқа фурсатда бунёд этилган мазкур спорт иншооти маҳаллий ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун чинакам совға бўлгани, келажакда ушбу спорт масканидан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқиши, энг муҳими, ушбу маскан дзюдо билан шуғулланаётган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, саломатликларини янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилиши таъкидланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА