Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда ёш курашчилар беллашмоқда
09:26 / 2022-05-22

Термиз шаҳрида кураш бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўсмир-ёшлар ўртасида давом этаётган Ўзбекистон чемпионати қизғин паллага кирди.

300 нафарга яқин иқтидорли курашчи-ёшлар иштирок этаётган чемпионатда ўғил болалар 11 та, қизлар эса 9 та вазн тоифасида беллашмоқда.

Кеча мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Уда иштирок этган Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Сапаров, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси ўринбосари У.Умаров, федерация бош котиби А. Эшонқулов ва бошқалар ёш полвонларга чемпионлик курашларида омад тилади.

Бевосита беллашувлар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бугунгача ўғил болалар ўртасида 6 та, қизлар ўртасидаги 5 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Ўз вазн тоифаларида ўғил болалардан фарғоналик Жасур Мелиқўзиев, хоразмлик Темур Раҳимов, самарқандлик Элдор Шарипов, қизлардан жиззахлик Динара Ҳасанова, қорақалпоғистонлик Қундуз Бектурсунова, бухоролик Дилнура Ботирова, хоразмлик Махфира Рўзибоева каби курашчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.

Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Т. РЎЗИЕВ, ЎзА