Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда ёш китобхонлар беллашди
15:59 / 2022-02-15

Термизда “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоятининг барча шаҳар ва туманларида электрон тест шаклида ўтказилган саралаш босқичларида 48 мингдан зиёд китобхон ўз билимини синовдан ўтказди. Улардан 88 нафари мазкур вилоят босқичида беллашиш имконига эга бўлди.  

[gallery-5770]

Иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда “Тезкор савол-жавоблар” шартлари бўйича салоҳиятини синовдан ўтказди.

Танлов натижаларига кўра, 10-14 ёш тоифасида Бойсун тумани вакили Диёрбек Нормуродов, 15-19 ёшлилар ўртасида Олтинсой туманидан Гулжамол Саломова, 20-30 ёш тоифасида Термиз шаҳридан Сирожиддин Чориев ғолиб бўлди. Улар танловнинг республика босқичига йўлланма олди.


Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА