Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда янги марказ иш бошлади
07:04 / 2024-02-25

Термиз шаҳрида дастурий хизматларни экспорт қилувчи ва масофадан туриб IT хизматлари кўрсатувчи марказ фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда соҳа мутасаддилари, IT парк резидентлари, компаниялар вакиллари, нуронийлар, соҳада ишлаш ва ўқиш истагида бўлган ёшлар иштирок этди.  

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Рақамли технолониялар вазирлиги ҳамда IT парк ҳамкорлигида ташкил этилган марказда дастурий хизматларни экспорт қилиш ва масофадан туриб IT хизматлари кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган. Тадбир қатнашчилари марказдаги замонавий шароитлар билан яқиндан танишди.

Шу куни масофавий IT хизматлар кўрсатувчи “UniCall”, “Maab Innovation” va “Moonboys” компаниялари ўз фаолиятини бошлади.  

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири