ФОТОРЕПОРТАЖ
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Қорабайир отлари маҳорати мактаби ҳамда Чавандозлар мактаби ҳамкорлигида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Тадбирда от спортининг тўсиқлардан сакраш, от устида кураш, жамоавий улоқ-кўпкари, камондан отиш, армрестлинг, шахмат-шашка, стол тенниси ва миллий ўйинларимиз бўлган арқон тортиш, тош кўтариш бўйича мусобақалар ташкил этилди.
[gallery-19264]
Ҳарбий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишлари ҳамда иқтидорли ўғил-қизларнинг мусиқа ва санъатдаги ижрочилик маҳорати айниқса, тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.
Якунда фестиваль доирасида ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА