Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро турнири бошланди
16:19 / 2023-06-26

Бугун, 26 июнь куни Термиздаги “Сурхон-Арена” спорт мажмуасида юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро турнири бошланди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимизнинг 200 га яқин cспортчиси иштирок этаётган халқаро турнир дастурига биноан 26-27 июнь кунлари юнон-рум кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланса, 27-28 июнь кунлари аёллар кураши ҳамда 28-30 июнь кунлари эркин кураш усталари орасида энг кучлилар сараланади.

Бугун чемпионатнинг очилиш маросими ташкил этилиб, мутасаддилар мазкур турнирнинг аҳамияти, ёш иқтидор эгаларининг шундай мусобақалар орқали сараланиши, танланишини таъкидлади. Ушбу турнирнинг давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Спорт курашларининг олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлашдаги ўрни алоҳида экани қайд этилди.

Айтиш лозим, Сурхондарёда илк бор ўтадиган мазкур мусобақаларни юқори даражада ташкил этиш борасида қизғин ишлар амалга оширилди. Хусусан, турнирнинг хорижий иштирокчиларини кутиб олиш, мусобақалар ўтадиган мажмуаларда спортчилар, мутахассислар, томошабинлар учун қулай шарт-шароитлар яратилдики, мусобақалар ҳам техник-тактик, ҳам тамошабоплиги жиҳатдан кўпга манзур бўлмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА