ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида Президентимизнинг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан “Умр - тезликдан муҳим” шиори остида кўргазмали автокарвон ташкил этилди.
[gallery-7789]
Ушбу тадбирда ҳалокатга учраган автомобиллар билан бир қаторда йўл-транспорт ҳодисаларидан азият чеккан инсонлар образи ҳам гавдалантирилди. Шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланган автокарвон йўл қоидаларини менсимаслик ва тезлик туфайли содир бўладиган нохуш оқибатларни аҳоли кенг қатламига кўрсатиш ва бу орқали ҳаракатланиш маданиятини, ҳушёрликни ошириш мақсадларига хизмат қилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА