English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда тинч, тўкин ҳаётимиз қўриқчилари беллашди
12:34 / 2024-09-08

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида Сурхондарё вилоятидаги куч тузилмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Қўмондонлик кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Тинч, тўкин ҳаётимиз қўриқчилари жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган беллашувда воҳадаги барча куч тузилмаларда хизмат қилаётган спортчилар ўз маҳорат ва чаққонликларини намойиш этди.

Малакали ҳакамлар бошқариб борган мусобақада Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, учинчи ўрин Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар қўмондонлик кубоги, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири