ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм Маданият марказида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик раҳбарлигида “Сержантлар форуми” бўлиб ўтди. Унда Термиз, Какайди ва Хайробод гарнизонларида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар, бош сержантлар ва уларнинг ёрдамчилари, взвод сержантлари ҳамда йўриқчи-сержантлар иштирок этди.
[gallery-24150]
Форум ишида Мудофаа вазирлиги қўшинларида жорий этилган бош сержант ва бош сержант ёрдамчилари фаолияти, кичик бўлинмалардаги сержантларнинг шахсий таркиб билан ишлаш, уларни бошқариш самарадорлиги, ҳарбий жамоаларда ҳарбийча интизом, ахлоқий-руҳий ҳолатни яхшилаш ва ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик даражасини ошириш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш, взвод сержантлари ҳамда йўриқчи-сержантлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларига урғу берилди.
Шунингдек, ҳарбий бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, шартнома асосида ҳарбий хизматга кириб келаётган ёш кадрларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, бўлинмаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ватанпарварлик тарбиясини юксалтириш каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА