Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда қиз ва ўғил эгизак дунёга келди
13:40 / 2026-01-01

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиалида янги йилнинг илк дақиқаларида эгизак фарзанд – қиз ва ўғил туғилди.

Марказда туғруқ жараёни энг малакали шифокорлар назорати остида муваффақиятли ўтказилган. Мутахассисларнинг айтишича, айни пайтда она ва эгизак фарзандларининг аҳволи яхши.

Янги йилнинг илк эгизак чақалоқлари оила аъзолари ва тиббиёт ходимларига бир олам қувонч улашди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири