Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши фош этилди
17:14 / 2025-10-21

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ва вилоят Миллий гвардияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири чоғида Термиз шаҳрида пиротехника воситаларининг ғайриқонуний савдосига чек қўйилди.

Шу куни Ориф Фозилов (исм-шариф ўзгартирилди) қора рангли полиэтилен пакет ва қоғоз қутиларга жойланган 16 дона “Салют” туридаги пиротехника маҳсулотини 9 миллион сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди. Мазкур ҳаракат тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, далилий ашёлар вақтинча сақловга олинди.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири