Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари учрашуви бўлиб ўтди
20:00 / 2021-10-16

Термиз шаҳрида 16 октябрь куни Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Афғонистон Ислом Амирлигининг Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилик қилдилар.

Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари савдо-иқтисодий алоқалар, чегара хавфсизлигини таъминлаш, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи ҳамда “Термиз – Мозор-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувлар натижасида муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор икки томонлама келишувларга эришилди.

Афғонистон делегацияси Ўзбекистон томонига самарали музокаралар ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.

 

ЎзА