ФОТОРЕПОРТАЖ
Президентимиз топшириғига биноан ҳар бир ҳудудда замонавий муҳандислик мактабларини ташкил этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида Термиз шаҳридаги 9-мактаб қошида илк муҳандислик мактаби иш бошлади.
Ушбу манзил ўқувчиларни муҳандислик ва технология йўналишидаги қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, келажакда илм-фан ва техника соҳаларига тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
– Марказимизни ташкил этишда 800 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди, - дейди робототехника ўқитувчиси Аъзамжон Холматов. – Бу ерда ўқувчилар электроника ва моделлаштиришни ўрганади. Навбатма-навбат дастурлашдан ҳам сабоқ олади.
[gallery-25253]
Термиз шаҳрида тажриба асосида ташкил этилган мазкур мактаб келгусида вилоятнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу эса таълим тизимида янги босқични бошлаб беради ва келажаги буюк ёш муҳандисларнинг шаклланишига хизмат қилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА