ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Men G‘olib Run” шиори остида ўтказилган югуриш марафони ҳақиқий спорт байрамига айланди.
Ватанпарварлик руҳи, жисмоний чиниқиш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган ушбу нуфузли мусобақада куч тузилмалари ходимлари ҳамда Сурхондарё вилояти енгил атлетика федерацияси спортчилари фаол иштирок этди. Баҳслар муросасиз ва шиддатли руҳда кечиб, ҳар бир иштирокчи маррага биринчи бўлиб етиб келиш учун бор куч ва имкониятини сафарбар этди.
[gallery-27679]
Мусобақа нафақат спортчилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтирди, балки халқ ва куч тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, юрт тинчлиги ва тараққиёти йўлидаги якдиллик тимсолига айланди.
Якуний натижаларга кўра, ғолибликни қўлга киритган ҳамда совриндор бўлган иштирокчилар эсдалик совринлари билан тақдирландилар.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА