Термизда «Кексалар ҳафталиги»га старт берилди
ФОТОРEПОРТАЖ
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида «Кексалар ҳафталиги»ни ўтказиш анъанага айланиб, қатор хайрли тадбирларга замин яратмоқда.
[gallery-9022]
Хусусан, бугун Сурхондарё вилояти марказида «Кексалар ҳафталиги» доирасида шаҳарнинг Навбаҳор кўчаси бўйлаб юриш марафони ўтказилди. Унда нуроний оқсоқоллар, онахонлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари фаол иштирок этди.
Марафондан сўнг иштирокчилар Термиз археология музейига ташриф буюрди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА