French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда касб ўрганган 37 нафар афғон битирувчи тингловчиларига сертификат топширилди
12:10 / 2022-08-31

Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури" (UNDP) ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган уч ойлик қисқа муддатли “Тикувчилик”, “Автомобиль транспорти” ҳамда “Ахборот коммуникация технологиялари” йўналишларида таълим олиб, касб ўрганган 37 нафар тингловчига сертификатлар тантанали топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда таълим маркази директори О.Рўзиев, Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Р.Саломова, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури “UNDP” лойиҳа координатори Б.Жўрахўжаев ва бошқалар сўзга чиқиб қўшни давлатнинг битирувчи тингловчиларини замонавий таълим муассасасида касб сирларини мукаммал эгаллагани билан табриклади. Ўз соҳалари бўйича самарали меҳнат қилишига омад тилади.

Афғонистонликлар марказда “Тикувчилик”, “Автомобиль транспорти” ҳамда “Ахборот коммуникация технологиялари” касбларини чуқур ўрганиш учун уч ой таҳсил олди. Профессор-ўқитувчилар, малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш таълим усталари дарс жараёнларига кенг жалб этилиб, машғулотлар сифатли ва самарали ташкил этилди.

Шунингдек, тингловчилар вилоятда мавжуд саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ва IT PARKлар фаолияти билан яқиндан таништирилиб, қўшимча амалий дарслар йўлга қўйилди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан афғон тингловчилари қисқа муддатларда касб ўрганишлари учун барча шароитларни яратган таълим маркази жамоаси, БМТ Тараққиёт Дастури “UNDP” лойиҳа ташкилоти раҳбарияти ва барча ҳамкорларга чуқур миннатдорчилик билдириб, эндиликда ўз мутахассисликлари бўйича тадбиркорлик билан шуғулланишга қулай имконият яратилганини алоҳида таъкидлади.

Тадбир якунида “Тикувчилик” йўналиши тингловчилари тиккан миллий ва замонавий либослар намуналари кўргазмаси ташкил этилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири