Термизда “Қизлар овози” форуми
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Қизлар овози” форуми ўтказилди.
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Қизлар овози” форуми ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган форумда 350 нафар ўқувчи ва талаба қиз иштирок этди.
Форумда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш, оилавий инқирозларнинг келиб чиқиш сабаблари, ундан чиқиб кетишнинг самарали усуллари ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.
Тадбир давомида вилоят “Қизлар овози” клубининг ҳудудий кенгаши раҳбарлигига номзодлар дастури тақдимоти ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра, 96 нафар овоз тўплаган Термиз давлат университети рус филологияси факультети 2-курс талабаси Нилуфар Комилжонова Сурхондарё вилоят “Қизлар овози” клубининг ҳудудий кенгаши раҳбари этиб сайланди.
Форум доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 23 нафар хотин-қиз ишга йўлланма олди. 20 нафар хотин-қиз билан эса меҳнат шартномаси тузилди.