Термизда ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар Хитой, Туркия, Франция, Италия, Россия ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги “Drem silk shoes” масъулияти чекланган жамиятида эркаклар учун пойабзаллар ишлаб чиқарилади.
2020-2021 йиллар давомида техник-технологик жиҳатдан қурилиш ишлари амалга оширилиб, корхона тўлиқ қувватда ишга туширилган. Айни пайтда бу ерда 100 нафар киши меҳнат қилмоқда. Ишчи-ходимлар учун умумий овқатланиш шароити ва ишга келиб-кетиш учун микроавтобуслар ташкил этилган.
[gallery-10392]
Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ускуна ва технологиялари Хитой ва Туркиядан келтирилган. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 950 минг дона маҳсулотни ташкил этади.
Корхона маҳсулотлари бугунги кунда Хитой, Туркия, Франция, Италия, Россия ҳамда Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА