Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда ҳарбийларга янги уй берилди
16:03 / 2022-10-22

Термиз шаҳридаги Мангузар маҳалласида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун барпо этилган кўп қаватли янги уй фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва янги хонадонлар эгалари иштирок этди. 

Байрамона рухда ўтган маросимда кейинги йилларда Миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзоларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган юксак эътибор осуда, обод ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда ҳарбийлар учун кўп қаватли, арзон ва замонавий турар-жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани тинчлигимиз қўриқчилари ва улар оила аъзоларининг ҳаётидан рози бўлиб яшашида муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.  

Замонавий лойиҳалар асосида “Саодатбону-Азиза-Термиз” хусусий корхонаси бунёдкорлари барпо этган 60 оилага мўлжалланган 9 қаватли турар-жой биносида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган.  

– Ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан беҳад миннатдормиз, – дейди янги хонадон эгаларидан бири, подполковник Фахриддин Зойиров. – Ётоқхона, меҳмонхона ва бошқа қўшимча хоналар жуда шинам. Ошхона ва болалар хонаси замонавий усулда жиҳозланган. Бизга яратиб берилаётган бундай имкониятлар ҳар биримизнинг оиладан кўнглимиз хотиржам белгиланган жанговар вазифаларни аъло даражада бажаришимизда муҳим аҳамият касб этади.  

Маросимда ҳарбийлар оиласига янги хонадонларнинг калити тантанали топширилди. Тадбир иштирокчилари кўп қаватли уйда яратилган қулайликлар билан танишди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  ЎзА