ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Термиз шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий юриш тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида вилоят куч тузилмалари ҳарбий оркестр садолари остида шаҳар марказий кўчасида марш юришларини ташкил этди. Байрам тантаналари вилоят ҳокимлиги ёнидаги "Этно шаҳарча" туризм мажмуасида давом этди. Ёшлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокидаги ҳарбий ватанпарварлик фестивалида мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш мақсадида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
[gallery-27061]
Ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари эса тадбирнинг алоҳида қизиқиш уйғотган қисмларидан бири бўлди.
Мазкур тадбирлар Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини намойиш этиш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА