Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда чет эл фуқаросининг 6 минг долларини ўзлаштирмоқчи бўлган шахс ушланди
12:23 / 2023-02-20

Термиз шаҳрида савдо соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Э.З. чет эл фуқаросининг ишончига кириб, танишларининг имкониятлари орқали унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Э.З. сўралган пулдан 6000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Э.З.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

ЎзА