ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 2023 йил 13 март куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи “Термиз” дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг бригада тактик ўқувини кузатган эди. Бригада тактик ўқувига Жанубий оператив қўмондонлигининг барча ҳарбий қисм ва бўлинмалари мўлжалланиши бўйича замонавий қуролли тўқнашувлар тажрибаларидан келиб чиқиб, янги тактик усулларни қўллаган ҳолда ҳаракатланди.
[gallery-11172]
Ушбу ўтказилган ўқувда “Термиз” умумқўшин полигони ўқув объектларини тайёрлаш, жанговар отиш босқичига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Мудофаа вазирининг буйруғи билан фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға ва “Намунали хизмати учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов иштирок этиб, ўқувда иштирок этган барча шахсий таркибга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА