Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги суд ҳужжатига асосан қарздор “AGRO FEED” масъулияти чекланган жамиятидан ўз вақтида тўланмаган кредит қарздорлиги учун 1 миллион 674 минг 625 доллар миқдоридаги маблағни ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси иш юритувга қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.
Ижро ҳужжатига асосан ундирув “MERIDIAN НОТЕL” масъулияти чекланган жамиятининг Термиз шаҳридаги олти қаватли меҳмонхонасига қаратилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида қарздор жамият раҳбари огоҳлантирилиб, банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинди. Суд қарори ижросини таъминлаш учун гаров мулки ҳисобланган меҳмонхона холислар ва тегишли мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, хатловга олинди. Қарздорлик белгиланган муддатда тўлаб берилмаган тақдирда меҳмонхона онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Қарздор жамиятга тегишли “Меридиан” меҳмонхонаси 16 миллиард 170 миллион 96 минг сўмга баҳоланган. Айни пайтда уни онлайн аукцион савдоси орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.
Салоҳиддин Атаев,
МИБ Сурхондарё вилоят
бошқармаси катта инспектори