French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз шаҳридаги Боғзор маҳалласида "Workout" майдони фойдаланишга топширилди
05:02 / 2022-10-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда маҳалла нуронийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев, Сурхондарё вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Абдумуталиб Арабов ва бошқалар маҳалла ёшларига ушбу яратиб берилаётган замонавий шароитлардан янада унумли фойдаланиш, спорт билан республика ва жаҳон ареналарига чиқиш зарурати ҳақида сўз юритдилар.

[gallery-9141]

Эслатиб ўтамиз, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг “Workоut” тури бўйича республика босқичида айнан Термиз шаҳрининг Боғзор маҳалласи ёшлари фахрли 2-ўринни эгаллаб, 28 миллион сўм пул мукофоти ҳамда “Workоut” майдончаси сертификатини қўлга киритишган эди.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА