Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз шаҳрида янги ҳоким иш бошлади
12:16 / 2025-05-23

Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди. Ўрнига Лолаев Шарофиддин Усанович Термиз шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Шарофиддин Лолаев 1987 йил Қумқўрғон туманида туғилган. 2015 йил Термиз давлат университетини бакалавр, 2021 йил магистр даражасини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бўлим бошлиғи, бош инспектори, биринчи ўринбосари, шунингдек, Денов тумани ва Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари сингари лавозимларда хизмат қилган.  

Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаётган эди.

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қатнашди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири