Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз шаҳар ҳокими битирувчи ёшлар билан учрашди
08:02 / 2022-06-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев битирувчи ёшлар учрашди.

Учрашув аввалида шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва улардан фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган йигит-қизларни эътироф этди. Катта ҳаёт остонасида турган битирувчи ёшларни табриклаб, омад ва зафарлар тилади.

[gallery-7788]

Жорий ўқув йилида шаҳардаги 28 та умумтаълим мактабининг 11-синфини 2 минг 460 нафар ўқувчи битирди. Учрашувда умумтаълим мактабларини аъло баҳо ва намунали хулқ билан тамомлаб, юқори натижаларга эришган битирувчиларнинг 45 нафарига олтин ва 11 нафарига кумуш медаль тантанали топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 14 нафар термизлик ўғил-қиз республика фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этгани учун бу йил олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.


 


Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА