Термиз шаҳрида 16 қаватли турар-жойлар қурилади
Сурхондарё вилоятида ушбу компаниялар томонидан янги дизайндаги 16 қаватли бинолар, ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
Туркиянинг «Özgüven Tasarim Mimarlik Inşaat San.Tic. A.Ş» компанияси вакиллари «Сурхон Саноат Қурилиш» компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Термиз шаҳрига ташриф буюрди.
Сурхондарё вилоятида ушбу компаниялар томонидан янги дизайндаги 16 қаватли бинолар, ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
"Биз ҳамкорликдан мамнунмиз, келажакда кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилдик. Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида қурилиши режалаштирилаётган янги дизайндаги барча шароитларига эга бўлган кўп қаватли уйлар шаҳарларингиз кўркига кўрк қўшади", - дейди турк компанияси директори Ўзгур Ўнур Ўзгувен.
Туркиянинг мазкур компанияси «Murad Buildings» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жойлашган «NEST ONE» лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишган эди.
