Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз халқаро аэропортига Москвадан чартер рейс қўнди
17:03 / 2020-03-28

Бугун Сурхондарё вилоятига чартер рейс орқали Россиядан 239 ватандошимиз олиб келинди. Уларнинг 9 нафари болалар, 52 нафари хотин-қизлар ва 178 нафари эркаклардир.


Бугун Сурхондарё вилоятига чартер рейс орқали Россиядан 239 ватандошимиз олиб келинди. Уларнинг 9 нафари болалар, 52 нафари хотин-қизлар ва 178 нафари эркаклардир.

Йўловчиларнинг ҳар бирига тиббий-профилактик жиҳатдан қаттиқ назорат ўрнатилиб, самолёт трапидан тушиши билан дизенфекция қилинди. Улар дунё бўйлаб коронавирус инсон ҳаётига чанг солаётган синовли дамларда кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

–Жуда яхши етиб келдик,– дейди Ж.Аслиев.–Ҳеч қандай камчилик, қийинчилик бўлгани йўқ. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан беҳад миннатдормиз. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан ҳам барча чоралар кўрилган. Бизни эсон-омон ўз юртимизга олиб келишди. Карантин даврида белгиланган барча қоидаларга қаттиқ риоя этамиз. 
  
Хориждан кутиб олинган йўловчилар дизенфекция қилинган автобусларда Ангор туманида тайёрланган ҳудудга йўл олди. 
Маълумотларга кўра, айни пайтгача жанубдаги вилоятда четдан қайтиб келган 1 минг 74 фуқаро кузатувга олинган. Уларнинг 30 нафари шифохоналарда, 1 минг 44 нафари уйида карантин муддатини ўтамоқда. Шунингдек, яна 1 минг 380 ўринли обсервация карантин ўринлари ташкил этилиб, барча шароит яратилган.