Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз давлат университетида “Ёшлар маркази” иш бошлади
17:11 / 2024-10-22

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Термиз давлат университети қошида ташкил этилган “Ёшлар маркази”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, БМТ Тараққиёт дастури мутасаддилари, Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.  

Тантанали маросимда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Такаши Хатори, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужи хоним, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов  ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик, турли соҳалардаги мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланаётганини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифидан сўнг илм-фан, маданий-гуманитар ва бошқа тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик юксалиб бораётгани қайд этилди.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Термиз давлат университети қошида ташкил этилган янги марказ алоҳида комплекс сифатида фаолият юритади. Бу ерда инглиз тилида турли мавзуларда мунозаралар ўтказиш, китоб мутолаа қилиш ҳамда компьютер лабораторияси, юридик клиника, мультимедиа хоналари замонавий электрон ва бошқа қурилмалар, мебель жиҳозлари билан таъминланган.  

Лойиҳанинг иккинчи босқичида Сурхондарё вилоятидаги ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини ошириш учун тематик тренинглар ва семинарлар ташкил этиш орқали чет тилларини билиш даражасини юксалтириш, юридик клиникада бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, малакали бизнес тренерларни жалб этиб, йигит-қизларни ўқитиш ҳамда стартап лойиҳаларини бошлаб олишига кўмаклашиш мўлжалланмоқда.  

Тадбир якунида иштирокчилар марказда яратилган шароитлар билан танишди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири