Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз чиннилари экспорт қилинади
17:41 / 2015-03-19

Термиз шаҳрида замонавий жиҳозланган чинни буюмлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

Термиз шаҳрида замонавий жиҳозланган чинни буюмлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ушбу тармоқни янада тараққий эттириш, бандлик масаласини ҳал этиш, аҳолини арзон ва сифатли халқ истеъмоли моллари билан узлуксиз таъминлашда юксак самаралар бераётир. Яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорлар молия институтларининг имтиёзли кредит маблағлари эвазига хориж технологияси асосида замонавий ишлаб чиқариш корхонлари барпо этмоқда.

Ушбу “Surxon Termiz Chinni” корхонасини бунёд этиш учун “Алоқабанк” Сурхондарё филиалининг 7 миллиард 400 миллион сўм кредит маблағидан фойдаланилди.

– Хорижникидан қолишмайдиган маҳсулотларимиз арзонлиги ва сифати билан харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди “Surxon Termiz Chinni” корхонаси ижрочи директори Р.Неъматуллаев. – Чинни буюмларимизга ҳозирданоқ бошқа вилоятлардан ҳам буюртмалар келиб тушмоқда. Келгусида маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт қилишни мўлжалламоқдамиз.

Корхона йилига саккиз миллион донагача сифатли, арзон чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Айни пайтда 150 нафар ишчи икки сменада меҳнат қилиб, 14 турдаги харидоргир, бежирим маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Уларнинг 88 нафари аёллар, 52 нафари коллеж битирувчиларидир.

– Ўтган йили Термиз санъат коллежини тугатган эдим, – дейди М.Мажидова. – Ўз мутахассислигим бўйича замонавий корхонада ишлаётганимдан хурсандман. Бу ерда самарали меҳнат қилиш учун барча шароит мавжуд. Цехлар ёруғ, кенг ва озода. Тайёрланаётган чинни буюмларнинг янада харидоргир бўлишига ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида ишга туширилган корхонада чинни буюмлар турини янада кўпайтириш ҳисобидан юзга яқин қўшимча иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Мамараимов сўзга чиқди.