Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз боғчаларида француз тилини ўргатиш йўлга қўйилади
10:54 / 2026-01-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити доирасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Кокоро Lingua” компанияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, мазкур келишув доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам мактабгача таълим тизимида француз тилини ўргатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

[gallery-27236]

Термиз шаҳрида “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Кокоро Lingua” инновацион француз тилини ўрганиш платформасидан самарали фойдаланиш” мавзусида вилоят семинари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълимни мувофиқлаштириш департаменти мутахассислари, “Кокоро Lingua” компанияси вакиллари, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари,  шунингдек, вилоятдаги туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари мутахассислари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари иштирок этди. Меморандум доирасида дастлаб вилоятдаги қатор давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, уларда инновацион “Кокоро Lingua” платформасига жойлаштирилган 10 та видеодарс орқали болаларга француз тили бепул ўргатилмоқда. Видеодарслар болалар ёшига мослиги, қизиқарли ва юқори самарадорлиги сабаб мазкур тажрибани вилоят бўйлаб бошқа мактабгача таълим ташкилотларида ҳам кенг жорий этиш режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, 2026 йил январь ойидан бошлаб вилоятдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида “Кокоро Lingua” инновацион платформаси орқали француз тилини ўргатиш йўлга қўйилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА