Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиз археология музейида 115 мингдан ортиқ археологик топилма ва қадимий буюмлар тўпланган
16:45 / 2022-05-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқаро музейлар кунида Термиз археология музейида ҳам очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

2001 йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги шарафига ташкил қилинган Термиз археологик музейи мамлакатнинг асосий музейларидан бири ҳисобланади. Бу ерда 115 мингдан ортиқ археологик топилма ва қадимий буюмлар тўпланган. Маҳаллий кутубхонада 3 минг 500 дан ортиқ китоб, шу жумладан, кўп тилларда ёзилган қадимий асарлар мавжуд. 

Музейда тош ҳовуз, ҳайкаллар, кулолчилик буюмлари каби сопол идишлар ҳамда минтақа тарихидаги турли даврларга оид 20 та археологик ёдгорликларни, ноёб буюмларни кўриш мумкин. Музейнинг асосий залларига ташриф буюриб, Кушон империясининг тарихи, Эллинлар маданияти, қадимги Бақтрия, тош ва бронза асрлари, Шимолий Тохаристон маданиятига оид қимматли маълумотларга эга бўлиш мумкин. Шунингдек, бу ерда қадимий буюмларни тиклаш устахонаси ҳам мавжуд.

Тадбир муносабати билан музейга ташриф буюрган меҳмонлар учун “Темурийлар даврининг йигирма минглик хазинаси” номли кўргазмаси намойиш этилди. 

[gallery-7149]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат) ЎзА