Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида Чусовитинасиз қатнашади
18:46 / 2022-10-26

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича бўладиган Жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси Оксана Чусовитинасиз иштирок этади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар тарқатди.

Унда айтилишича, Грузияда сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказган мамлакатимиз терма жамоасининг 6 нафар аъзоси бугун, 26 октябрь куни Тбилисидан Ливерпулга йўл олди.

Жамоавий йўналишда 2024 йилги Париж Олимпиадаси йўлланмалари ўйналадиган Жаҳон чемпионатида 100 га яқин мамлакат гимнастикачилари қаторида терма жамоамиз аъзоси бўлган Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев, Дилдора Орипова ҳамда Оминахон Халилова яккалик ва жамоавий баҳсларда ғолиблик ҳамда "Париж-2024" Олимпиадаси йўлланмалари учун кураш олиб боради. Чемпионат баҳслари 6 ноябрга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА