Терма жамоамиз ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон U20 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтадиган U20 Осиё кубогида тайёргарликни Қатарда олиб бормоқда.
Фарҳод Нишонов шогирдлари йиғин доирасида Саудия Арабистонига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

Ушбу ўйинда футболчиларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда дастлаб Саад Ҳақови гол уриб, саудияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 88-90- дақиқаларда Муҳаммадали Ўринбоев дубл қайд этиб, терма жамоамизнинг ғалабасини таъминлади.
Энди футболчиларимиз йиғин доирасида Саудия Арабистони U20 терма жамоасига қарши 3 январь кунли Доҳа шаҳрида иккинчи назорат ўйинини ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА