ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида вакилларимиз медаллар шодасини ҳадя этишда давом этмоқда.
Бугун 5 нафар спортчимиз ўз маҳоратини намойиш этди. Қувонарлиси, уларнинг барчаси ғолиблик шоҳсупасидан ўрин эгаллади. Иқтидорли вакилаларимиздан бири Нигора Сувонова (-82 кг.) ўз вазн тоифасида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида барча йўналишлар билан ҳисоблаганда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлди.
[gallery-8025]
ЎСМИРЛАР:
-81 кг.: Нигора Сувонова – 212 (95+117) кг.,
-102 кг.: Қудратбек Салимжонов – 324 (156+168) кг.,
+102 кг.: Нурбол Абдурашидов – 316 (145+171) кг.,
+81 кг.: Хушноза Холиқова – 185 (95+104) кг.
ЁШЛАР:
-102 кг.: Шарофиддин Амриддинов – 362 (165+197) кг.,
-81 кг.: Нигора Сувонова – 212 (95+117) кг.,
-102 кг.: Қудратбек Салимжонов – 324 (156+168) кг.
Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА